Янгиер тиббиёт коллежи, Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар Пахтакор кўчаси 1-уйда жойлашган. 
  Тиббиёт коллежи билим юрти сифатида Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 1984 йил 29 май № 692 буйруғига асосан ташкил этилган.
  Янгиер тиббиёт коллежи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 1998 йил 13 майдаги “Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-хунар таълимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  204-сонли қарори, Вазирлар махкамасининг 2001 йил 12 июлдаги 253-сонли, 2003 йил 29 октябрдаги 473 сонли қарорларини ва ўрта махсус, касб-хунар таълими Марказининг 2004 йил 24 январдаги 16 сонли буйруғи, 2004 йил 25 октябрдаги “Таълим муассасаларини ташкил этиш ва номини ўзгартириш тўғрисида”ги 222 сонли буйруғини бажариш мақсадида, Янгиер шахар хокимлигининг 2005 йил 15 мартдаги 59 сонли қарорига  асосан ташкил этилган.
Телефон рақами: (+99867) 350-25-33, факс рақами: (+99867) 350-25-33, интернет тармоғига уланган, Веб сайт яратилган: www.yatk.uz, электрон почта манзили: уаngiyertk@inbox.uz

Коллежнинг умумий ер майдони 39205,355 кв.м., қурувчилар томонидан берилган қуввати 720/60 ўқувчи ўрни, амалдаги 1 ва 2 бинодаги ўқувчилар ўрни 1380 тани ташкил этади. Ўқув базалардаги ташкил этилган амалиёт хоналаридаги 180 нафар ўқувчи ўринлари билан бирга амалдаги қуввати 1560 ни ташкил этади.  Ўқув биноси 1-А ва Б блоклар ҳамда 2-блокдан иборат, ўқув биноларининг умумий майдони 6183,0 кв.м., ўқув хоналари (36та) 2886 кв.м., ошхона 279,81 кв.м., ўқув зали 134,56 кв.м., кутубхона 33,60 кв.м., спорт зали 547,2 кв.м., фаоллар зали 345,65 кв.м., 180 ўринни ташкил этади. Ўқув бинолари замонавий типда қурилган бўлиб, 2 қаватдан иборат.